Вазирлик
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат ишлаб чиқариши соҳасида стратегик таҳлил ва прогнозлаш бошқармаси бошлиғи ва ходимларига қўйиладиган малакавий талаблар
Маълумоти: |
Олий |
Мутахассислиги: |
Иқтисодиёт, Менежмент, Маркетинг йўналишида олий маълумотли (бакалавр ва магистр, йўналишлар бўйича) |
Иш стажи: |
Соҳа бўйича камида 3 (уч) йиллик иш тажрибасига эга бўлиши |
Норматив ҳуқуқий хужжатларни билиши: |
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қишлоқ хўжалиги ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Қарорлари, Фармойишлари, сохага оид бўлган бошқа қонуности ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини билиши ва ушбу хужжатлардан ўз фаолиятида қўллай олиш қобилият; |
Соҳа бўйича билим ва куникмалари: |
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида макро ва микроиқтисодий, тармоқ ва минтақавий ривожлантириш стратегиясини ҳамда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича билим ва кўникмалари, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши бўйича ахборотларни тизимли ва таркибий жиҳатдан таҳлил қилиш асосида яқин истиқболда ва келажакда аҳоли сони ўсиши, ички ва ташқи бозорда озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёж ҳамда уларни қондириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларни ишлаб чиқиш, уларга эришиш бўйича концептуал таклифлар ва чора-тадбирлар дастурлар лойиҳаларини тайёрлаш борасида назарий билим ва амалий кўникмалар даражаси |
Иш фаолияти бўйича: |
Бошқарув фаолиятидаги муайян тажрибаси, хизматга оид фаолиятини самарали режалаштириш, норматив-ҳуқуқий хужжатларни амалда қўллай билиш, янгиликка интилувчанлик, замонавий фикрлаш, коммуникатив қобилияти, фаоллиги ва касбга фидойилиги, мустақил равишда идоравий хужжатларни тайёрлаши, ўз соҳасига тегишли масалалар бўйича ваколат доирасида оптимал қарорларни тезкор равишда қабул қилиш ва амалга ошириш, сохага оид ахборот ва маълумотларни таҳлил қилиш, улар юзасидан конструктив хулоса ва таклифлар тайёрлаш, мазкур йўналишда яқин йиллар ва келажакка истиқболни прогнозлаш ва концептуал тавсиялар ишлаб чиқиш қобилиятлари, касбий одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилиш, соҳа бўйича хизматга оид музокараларни юритиши, ёзма ва оғзаки нутқ маданияти ривожланган бўлиши лозим. |
Замонавий АКТ бўйича: |
Ахборот комуникацион технологиялар (АКТ) дан фойдаланиш ва ахборот хавфсизлиги қоидаларини билишдаражаси. (Интернет, Microsoft Word, Excel, Power Point) |
Устуворлик берилиши: |
Хорижий тилларни (инглиз, немис ва рус тиллари), билиши, илмий даража (фан номзоди ва фан доктори) эга бўлган номзодларга устуворлик берилади. |
Ахборот-коммуникакция технологияларини ва “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш бўлими бошлиғи ва ходимларига қўйиладиган малакавий талаблар
Маълумоти: |
Олий |
Мутахассислиги: |
Ахборот-коммуникация технологиялари, Компьютер тармоқлари йўналишида олий маълумотли (бакалавр ва магистр, йўналишлар бўйича) |
Иш стажи: |
Соҳа бўйича камида 3 (уч) йиллик иш тажрибасига эга бўлиши |
Норматив ҳуқуқий хужжатларни билиши: |
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ахборот-коммуникацион технологияларини ривожлантириш ва жорий қилиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Қарорлари, Фармойишлари, сохага оид бўлган бошқа қонуности ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини билиши ва ушбу хужжатлардан ўз фаолиятида қўллай олиш қобилият; |
Соҳа бўйича билим ва куникмалари: |
Бошқарув жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш, идоравий иш юритиш билан боғлиқ жараёнларни амалга оширишда қулайлик яратувчи дастурларни яратиш ва жорий этиш,қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш билан боғлиқ дастурлар ишлаб чиқилиши ва жорий этилиши юзасидан зарурий билим, тажриба ва кўникмаларга эгалиги даражаси |