27 Апрел 2020 220

Мамлакатимизда глобал инқироз шароитида ички талаб тўлиқ қопланиб, экспорт имкониятлари кенгайтирилади

Ҳозирги глобал инқироз ва пандемия шароитида жорий йил якунигача ва кейинги йил пишиқчилик мавсумигача аҳолининг асосий озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёжлари, шунингдек, экспорт имкониятларини сақлаб қолиш ва қўшимча маҳсулотни экспортга чиқаришни таъминлаш мақсадида айни кунларда Республика Ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, муаммоларни ҳал этишга қаратилган тадбирлар олиб борилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда қишлоқ хўжалигида долзарб вазифалар ижросини таъминлаш бўйича Республика штаби ташкил этилиб, комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Республика Ишчи гуруҳи томонидан Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро вилоятларида асосий майдонларга, боғ-ток қатор ораларига озиқ-овқат экинларини экиш, мева-сабзавотчилик кластерлари фаолияти ривожлантириш, янги интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш ҳамда озиқ-овқат лойиҳаларини амалга ошириш бўйича бажарилаётган ишлар таҳлил қилиниб, бу борада аниқ режали ишлар олиб борилмоқда.

Бухоро туманида «Бухоро Варнет» “Ўзбекистон-Туркия” қўшма корхонаси томонидан гидропоника усулида 100 гектар майдонда қурилган инновацион иссиқхона.

Бу ерда етиштирилаётган маҳсулотлар Қозоғистонга экспорт қилинмоқда.

Европа бозорига маҳсулотни экспорт қилиш имконияти

Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев бу борада олиб борилаётган ишларга тўхталиб ўтди:

-Мамлакатимизда ички талабни тўлиқ таъминлаб, экспортни ошириш учун ҳам катта имкониятлар бор. БМТнинг ЖССТ, ФАО ташкилотлари томонидан белгиланган истеъмол меъёрлари асосида Республикада кундалик истеъмол учун зарур бўлган 21 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари шундан, 9 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан, картошка, пиёз, сабзи, мевалар, узум, полиз, дуккаклилар, гуруч, буғдой маҳсулотлари (ун, нон, макарон) ишлаб чиқариш ва талабни қодиришдаги бугунги ҳолат танқидий ўрганиб чиқилди. ФАО, KPMG каби йирик тадқиқот марказлари маълумотига кўра, пандемия шароитда, дунёда қишлоқ хўжалиги маҳсулотига бўлган талаб ўзгариб, меваларга талаб 15-20% га қискариши, сабзавотларга бўлган талаб 20-30 % ошиши кутилмоқда. Карантин шароитида аҳолинининг асосий талаби сабзавот маҳсулотларига минимал нормалар сақланиб қолиниши прогноз қилинган. Европа чегараларининг ёпилиши вақтинчалик ёлланма мигрантларни жалб этиш чеклаганлиги оқибатида қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштириш ва йиғиб олишда муаммолар келиб чиқмоқда. Шу сабабли, Европа бозорига сабзавотларни экспорт қилиш имконияти очилмоқда. Бундан ташқари Евроосиё иқтисодий хамкорлик ташкилотига аъзо давлатларда 2020 йил 1 июлга қадар пиёз, саримсоқ пиёз, карам, сабзи, қалампир, картошка маҳсулотлари импорти учун божхона тўловлари бекор қилинди. Ушбу маҳсулотларнинг бозор нархи 1,5 баробар ошганлиги кузатилмоқда. ЕОИТга импорт қилинадиган маҳсулотларнинг 70 фоизи Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келади. Бу ҳолат Ўзбекистоннинг экспорт имкониятларини сақлаб қолиш ва қўшимча 1,5 млн. тонна маҳсулотни экспортга чиқариш имконини беради.

Жомбой тумани “Ўзбекистан муқобил МТП” ҳудудидаги “Шавкат Нодиров замини” фермер хўжалигида порей пиёз экилган 5 гектар майдон.

Самарқанддаги кластер ва кооперациялар фаолияти

Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда қўшилган қиймат занжирини яратиш тизимини самарали йўга қўйиш бўйича вилоятда 13 та (Ургут, Тайлоқ туманларида 3 та дан, Булунғур, Самарқанд туманларида 2 тадан, Оқдарё, Жомбой, Каттақўрғон туманларида 1 тадан) мева-сабзавотчилик кластерларига 2573 фермер хўжаликлари бириктирилган. Кластерларга жами 16,7 минг га ер майдони шундан 5,4 минг га боғ ва 6,7 минг га токзор бириктирилган (3 минг га ўзида, 13,7 минг га 2573 та ф/х лар билан шартнома асосида) бўлиб, фаолият юритаётган туманлардаги жами мева-сабзавот майдонининг 37 фоизи қамраб олинган. Кластерларда 314 минг тонна қувватга эга 12 та қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи ҳамда 13 минг тонна сиғимли 4 та музлаткичли омборхоналар мавжуд. Жорий йилда кластерлар ва уларга бириктирилган фермерларда 131 минг тонна (шундан, 127 минг тонна сабзавот, 3 минг тонна полиз, 935 тонна дуккакли) озиқ-овқат экинлар ҳосили, 78,5 минг тонна мева ва 111 минг тонна узум маҳсулотлари етиштириш ҳамда 108 минг тоннаси ички истеъмолга, 176 минг тоннаси қайта ишлашга, 35,5 минг тоннаси экспортга чиқариш белгиланган.

Сурхондарёда апрель-май ойларида 460 минг тонна сабзавот, 113 минг тонна картошка етиштирилади

Вилоятда жорий йил фермер хўжаликлари ерларига 16,6 минг гектар сабзавот,1,3 минг гектар картошка, 3,5 минг гектар полиз, 540 гектар дуккакли,1,3 минг гектар мойли экинлар ҳамда боғ-ток қатор ораларига 7310 гектар озиқ-овқат экинлари экилиши белгиланган. Вилоятда эртаки сабзавот ва картошка етиштиришда республикада намуна бўладиган даражада экиш ва парваришлаш ишлари ташкил этилган. Жорий йилда эртаки маҳсулот етиштириш учун 2019 йилда тўқсонбости усулида 8,8 минг гектар майдонга сабзавотлар экилган. 22 апрель ҳолатига кўра, 323 минг тонна сабзавот, 37 минг тонна картошка етиштирилган ва апрель ойининг охиригача ва май ойида 460 минг тонна сабзавот, 113 минг тонна картошка етиштирилиши кутилмоқда. Вилоятда эртаки сабзавот ва картошка етиштиришда республикада намуна бўладиган даражада экиш ва парваришлаш ишлари ташкил этилган. Жорий йилда эртаки маҳсулот етиштириш учун 2019 йилда тўқсонбости усулида 8,8 минг гектар майдонга сабзавотлар экилган. Шунингдек, жорий йилда очиқ майдонларга баҳорги экинлардан 8 минг га (91%) сабзавот,1,3 мингга (100 %) картошка, 3,3 минг га (95 %) полиз, 426 га (79%) дуккакли ҳамда боғ-ток қатор ораларига 6,4 минг гектар (87%) озиқ-овқат экинлари экилган.

Қашқадарёда 14,5 минг тонна полиз маҳсулотлари етиштирилади

Жорий йилда (22 апрель ҳолатига кўра) очиқ майдонларга 4,1 минг гектар (90%) сабзавот,1,2 минг гектар (80 %) картошка, 5,6 минг гектар (92 %) полиз, 6 минг гектар (58%) дуккакли, 1,1 минг гектар (3%) мойли экинлар ҳамда боғ-ток қатор ораларига 5,8 минг гектар (93%) озиқ-овқат экинлари экилган. Вилоятда жорий йилнинг апрель ойида 46,5 минг тонна, май ойида эса 78 минг тонна сабзавот ва 14,5 минг тонна полиз етиштирилиши кутилмоқда.

Асосий майдонларга сабзавот, полиз ва картошка экинларининг экилиши, уларга талаб этиладиган уруғлик, моддий-ресурсларини етказиб берилиши юзасидан амалий ёрдам бериш бўйича Республика Ишчи гуруҳининг ҳудудларга ташрифи давом этмоқда.

Манба: Вазирлик Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech