Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири

Ходжаев Жамшид Абдухакимович

  • Телефон: (0371) 260-50-70
  • Факс: (0371) 260-48-69
  • Электрон почта: info@agro.uz
  • Қабул кунлари:

    Ҳар ойнинг тўртинчи жума куни соат 10:00 дан 13:00 гача

Вазирлик фаолиятига якка бошчилик асосида умумий раҳбарлик қилиш;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасини янада такомиллаштириш бўйича комплекс дастурлар ва комплекс тадбирларнинг ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

Вазирлик, унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичлар, мақсадли индикаторлар, сифатга ва ривожлантириш дастурларининг самарали амалга оширилишига эришишни сўзсиз таъминлаш юзасидан амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Вазирликнинг бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилаш, ўринбосарларининг ва бошқа мансабдор шахсларнинг Вазирлик фаолиятининг айрим тармоқларига раҳбарлик қилишда шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш;

Вазирлик фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Вазирлик ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг ижроси ҳолатини назорат қилиш;

Вазирлик ходимларини тизимли қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

Вазирлик тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият юритишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш, Вазирликнинг кадрлар захирасини шакллантириш;

ўринбосарлари ҳамда таркибий ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини доимий танқидий таҳлил қилиш, Вазирликнинг ҳайъат йиғилишларида уларнинг шахсий ҳисоботларини тинглаш, муҳокама якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

Вазирлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида, шу жумладан уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш юзасидан тизимли чораларни амалга ошириш;

Вазирлик ҳамда унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ишини ташкил этишнинг илғор шаклларини жорий этишни таъминлаш;

жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, шахсий қабулларни, шу жумладан жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг сайёр қабулларини мунтазам ўтказиш юзасидан самарали ишларни ташкил этиш;

Вазирлик марказий аппарати штат жадвали ва харажатлар сметасини, шунингдек, Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари низомларини ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар уставларини тасдиқлаш;

Вазирлик марказий аппарати ходимлари, таркибий бўлинмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлаш, вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

Вазирлик, ҳудудий бўлинмалар, идоравий мансуб ташкилотлар мансабдор шахслари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва топшириқлар бериш, шунингдек, уларнинг ижросини ўрнатилган тартибда назорат қилиш;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида халқаро ва ҳукуматлараро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш бўйича халқаро тадбирларда иштирок этиш.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири биринчи ўринбосари

Тешаев Шуҳрат Жўрақулович

  • Телефон: (0371) 260-36-17
  • Факс: (0371) 260-48-69
  • Электрон почта: info@agro.uz
  • Қабул кунлари:

    Ҳар ойнинг иккинчи жума куни соат 10:00 дан 13:00 гача

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари

Ходжаев Саидкамол Саидкаримович

  • Телефон: (0371) 260-47-93
  • Факс: (0371) 260-48-69
  • Электрон почта: info@agro.uz
  • Қабул кунлари:

    Ҳар ойнинг учинчи жума куни соат 10:00 дан 13:00 гача

11.1996-03.1997 йй. - М.Улуғбек номидаги Тошкент давлат университети Ҳисоблаш маркази оператори

03.1997-05.2001 йй. -"Ўзсаноатқурилишбанк"  кошидаги Операция бошқармаси Бухгалтерия ҳисоби мутахассиси, 1-тоифали мутахассиси, етакчи мутахассиси

05.2001-04.2002 йй. -"Ўзсаноатқурилишбанк"нинг  Юнусобод филиали Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими бош бухгалтер муовини

04.2002-06.2003 йй. -Акциядорлик тижорат "Ўзсаноатқурилишбанк" нинг Тошкент вилояти Минтакавий филиали Амалиёт бухгалтерияси бош бухгалтер вазифасини бажарувчиси, бош бухгалтери

06.2003-02.2005 йй. -"Ўзсаноатқурилишбанк" хузуридаги Амалиёт бошқармаси бош бухгалтери

02.2005-02.2009 йй. -"Ўзсаноатқурилишбанк" нинг Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси  бошлиғи

02.2009-04.2013 йй. - "Ўзсаноатқурилишбанк" нинг Бухгалтерия ҳисоби ва ахборот технологиялар  департаменти директори

04.2013-12.2014 йй. - "Ўзсаноатқурилишбанк" очиқ акциядорлик тижорат банки  Бошқарув Раисининг ўринбосари

12.2014-03.2016 йй. - "Ўзсаноатқурилишбанк" очиқ акциядорлик тижорат банки  Бошқаруви раиси

03.2016-06.2017 йй. - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки  Раисининг биринчи ўринбосари

06.2017-08.2017 йй. - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки  Раисининг ўринбосари

08.2017-07.2018 йй.  - "Агробанк" акциядорлик тижорат банкининг Бошқаруви раиси

Вазир ўринбосари – Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти ишлаб чиқариш маркази бош директори

Халиков Баходир Мейликович

  • Телефон: (0371) 260-51-83
  • Факс: (0371) 260-51-83
  • Электрон почта: iim@agro.uz
  • Қабул кунлари:

    Ҳар ойнинг тўртинчи жума куни соат 14:00 дан 16:00 гача

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш; Вазирлик фаолиятига якка бошчилик асосида умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирликка юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш; Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасини янада такомиллаштириш бўйича комплекс дастурлар ва комплекс тадбирларнинг ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш; Вазирлик, унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичлар, мақсадли индикаторлар, сифатга ва ривожлантириш дастурларининг самарали амалга оширилишига эришишни сўзсиз таъминлаш юзасидан амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech