05 Декабря 2019 132

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 15-16 август кунлари Бухоро вилоятида ўқув семинарларини ташкил этмоқда. Унда барча хоҳловчилар иштирок этиши мумкин.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 15-16 август кунлари Бухоро вилоятида ўқув семинарларини ташкил этмоқда. Унда барча хоҳловчилар иштирок этиши мумкин.

парник-55.jpg

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги иссиқхона раҳбарлари ва мутахассислари учун иссиқхона хўжаликларини бошқариш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ҳамда экспорт қилиш масалалари юзасидан ўқув семинарлари ташкил этмоқда.

Иссиқхона қуриш истагида бўлган ташаббускор, фаолиятдаги иссиқхона раҳбар ва мутахассислари учун жорий йил 15 августда Бухоро туман ҳокимлигида соат 9:00да, 16 август соат 9:00да Ромитан тумани ҳокимлиги биносида ўқув семинарлари ўтказилади. Семинарларнинг амалий қисми намунали иссиқхона базаларида ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 10 июлдаги ПҚ-3843-сонли “Бухоро-агро” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори ташқи бозорларда талаб катта бўлган, юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотлар етиштиришни таъминлайдиган замонавий иссиқхона хўжаликларини ташкил этишга хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш учун қулай шароитларни шакллантириш, шунингдек Бухоро вилоятининг ишлаб чиқариш ҳамда ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланишга қаратилган бўлиб, ўқув семинар давомида қарор ижроси бўйича амалга оширилидаги ишлар ҳам тушунтирилади.

Семинарда иштирок этинг ва ўз билим-тажрибангизни оширинг!

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech